Навоий вилояти қисқа сатрларда

    Кейинги авлод 2 октябр 2020 263

    Болажонлар учун муносиб туҳфа

    • Қизилтепа туманида тадбиркор Мирзоҳид Тошев томонидан «Истиқлол фарзандлари» деб номланган давлат-хусусий шерикчилиги асосида 4-гуруҳ (1 та тайёрлов, 2 та ўрта ва 1 та илк ёш)да 70 нафар болажонлар таълим-тарбия олишига мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

    Ментал арифметика, инглиз ва рус тиллари чуқурлаштириб ўргатиладиган ушбу МТТда ҳудуддаги 10 нафар хотин-қизнинг иш билан бандлиги таъминланди.

    • Томди туманида мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

    Томди тумани «Томдибулоқ» ОФЙда жойлашган туман МТБга қарашли 4-сонли “Арай" номли мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади.
    Ушбу янги бино «Тош нур инвест» хусусий корхонаси томонидан замонавий қурилиш технологиялари асосида барпо этилиб, қурилиш ишларига 2 млрд. 439 млн. сўм маблағ сарфланди.

    • «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси ўз натижасини беряпти

    Нурота тумани ҳокимлиги томонидан «Авазсой» маҳалласидаги «Гумбаз» аҳоли пункти ҳудудидаги лалми ерлардан 20 гектари 13 нафар ёшга ҳамда маҳаллий деҳқонларга фойдаланиш учун 1 гектардан бўлиб берилган эди.
    «Ҳар бир ёшга бир гектар» лойиҳаси ўз самарасини берди: минерал ўғитларсиз етиштирилган, қишда сақланадиган тарвузларнинг ҳосили мўл бўлди.
    Ёшлар бугун ҳосилдан гектарига 15-20 млн сўм даромад қилишни кўзлаб туришибди.

    • Профессор - ўқитувчилар ўз фанлари билан бирга чет тилини ҳам билишлари керак

    Навоий давлат педагогика институти Чет тиллар факультетида Буюк Британиянинг Чанге Аcадемй (Ўзгаришлар мактаби) дастури доирасида яратилган «ИНПРОДEC» лойиҳасининг ишчи гуруҳи томонидан тренинг ташкил этилди.
    Тренинг машғулотидан кўзланган асосий мақсад ОТМ профессор-ўқитувчиларини лойиҳа иши билан яқиндан таништириш, келажакда касбий ривожланиш маркази фаолиятини кенг йўлга қўйиш ҳамда бўлажак ўқув курсларининг контентини шакллантириш учун ўқитувчиларнинг фикр-мулоҳазалари, эҳтиёжлари, талаб ва таклифлари билан яқиндан танишишдан иборат эди.
    Ушбу тренинг машғулотига асосан турли нолисоний фанларни чет тилида ўқитувчи профессор-ўқитувчилар жалб этилди. Профессор-ўқитувчиларнинг бу таркибини саралаб олишдан асосий мақсад уларнинг ўз фанлари билан бирга чет тилини ҳам билишидир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates