Навоий вилоятида «Мумтоз шеърият» халқаро адабиёт фестивали давом этмоқда

    Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг ташаббуслари билан маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришда «Адабий дўстлик – абадий дўстлик» тамойили асосида ижобий натижаларга эришилмоқда.

    Хусусан, бугунги фестиваль ҳам шу мақсадга хизмат қилади.

    Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг ташаббуслари билан маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришда «Адабий дўстлик – абадий дўстлик» тамойили асосида ижобий натижаларга эришилмоқда. Хусусан, бугунги фестиваль ҳам шу мақсадга хизмат қилади.

    Навоий шаҳридаги «Фарҳод» маданият саройида таниқли шоир-ёзувчилар, «Мумтоз шеърият» халқаро адабий фестивали иштирокчилари, санъат ва маданият арбоблари, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.

    Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов очиб, Озарбайжон Ёзарлар бирлиги раиси Анар Рзаевга «Дўстлик» ордени ҳамда давлатимиз раҳбари совғаларини тантанали топширди.

    Сўз ва соз байрами баҳона санъат ва адабиёт фидоийлари томонидан янграган, назму навога йўғрилган бадиий чиқишлар қардош халқлар вакилларини янада жипслаштирди.