Навоий вилоятида туризм соҳасидаги янги инвестицион лойиҳаларнинг бугунги ҳолати қандай?

    Бугунги кунда Навоий вилоятида хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан 27 туристик инвестицион лойиҳаси амалга оширилмоқда. Инвестицион лойиҳаларнинг умумий қиймати 141, 9 млрд сўмни ташкил қилади.

    Амалга оширилаётган ушбу ишларнинг бугунги кундаги ҳолатини ўрганиш ҳамда тадбиркорларга қўшимча кўмак бериш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари Навоий шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги кундаги ҳолатини ўрганишди.

    Ҳусусан, бошқарма вакиллари "Навоий Тинч Текстил" МЧЖ га қарашли қиймати 25,5 млрд сўмлик меҳмонхона лойиҳаси, "Навоий Файз мебель" МЧЖ ҳамда Туркия давлати билан ҳамкорликда ташкил этилаётган енгил конструкцияли қиймати 4,75 млрд сўмлик меҳмонхона, "Шарқ Қурилиш Сервис" МЧЖ га қарашли қиймати 12,0 млрд сўмлик меҳмонхона ҳамда "Навоий Спец Обувь" МЧЖ ("Just Best" МЧЖ) га қарашли қиймати 4.5 млрд сўмлик меҳмонхона лойиҳалари билан яқиндан танишишди.

    Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур лойиҳаларнинг 14 таси 2020 йилда ишга тушиши режалаштирилган. Шуниси диққатга сазоворки, юқоридаги лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида шаҳарда 278 янги иш ўрни яратилади, шунингдек 808 хона ва 1384 ўрин ташкил этилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates