Навоийда 13 минг гектардан ошиқ майдонга сувни тежайдиган технология жорий этилади

    Агросектор 30 январ 2021 3043

    Маълумотларга кўра, республикамизда бир йилда ўртача 51 миллиард м3 сув ишлатилади, шундан 80 фоизи трансчегаравий дарёлар ҳиссига тўғри келиб, қўшни давлатлар ҳудудидаги музликлар ва қорларнинг эриши ҳисобига шаклланади. Олинган сувнинг 90 фоизи мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланилади.

    Йилдан йилга аҳоли сонининг ўсиши ва иқтисодиётнинг жадал ривожланиши натижасида сувга бўлган талаб ортиб бормоқда. Бу эса қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона ва тежаб фойдаланишни тақозо этмоқда. Жорий йилда Навоий вилоятида жами 13 025 гектар майдонга сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш кўзда тутилган. Шундан 12 474 гектари томчилатиб, 551 гектари ёмғирлатиб суғоришга тўғри келади. Жумладан, 10000 гектар пахта, 1 188 гектар озуқабоп экинлар, 724 гектар токзор, 579 гектар боғда томчилатиб суғориш ташкил этилса, 551 гектар озуқабоп экинлар майдонини ёмғирлатиб суғориш белгилаган.

    Мазкур суғориш технологияларини ўрнатиш учун 306 миллиард 242 миллион сўм маблағ талаб этилади. Эътирофлиси, фермер ва деҳқонларга қулайлик яратиш мақсадида давлатимиз томонидан бу борада қатор енгилликлар яратилган.

    Хусусан, вилоят миқёсида 2021 йилда сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун 96 миллиард 643 миллион сўм субсидия ажратилиши режалаштирилган. Шундан 80 миллиард сўми пахта майдонларини томчилатиб суғориш технологияларини қўллашга сарфланади.

    - Сув тежовчи технологиялари жорий қилинган майдонларнинг иқтисодий самарадорлиги юқори бўлади,- дейди «Ўзагроинспекция»нинг вилоят бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бош инспектори Меҳриддин Воҳидов. – Вилоят миқёсида 12 474 минг гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш натижасида 84 миллион метр куб сув тежалади. Шунингдек, минерал ўғитлардан фойдаланиш ҳажми 8 800 тоннадан 7 000 тоннага қисқаради. Пахта майдонларида ҳосилдорлик гектарига 45-55 центнерга етказилади.

    Вилоятнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда етакчи ҳудудларидан бири саналган Хатирчи туманида жорий йил 3 648 гектарда томчилатиб суғориш жорий қилинса, бу кўрсаткич Қизилтепада 3 220, Карманада 2 955, Навбаҳорда 2 550, Нурота туманида эса 652 гектарни ташкил этади.

    Таъкидлаш жоизки, фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари томонидан 12 474 гектарда томчилатиб ва 551 гектарда ёмғирлатиб суғориш технологияларини ўрнатилиши бўйича Инспекциянинг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари ходимлари томонидан назорат олиб борилмоқда.

    «Ўзагроинспекция» Навоий вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates