Навоийда 26 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган АГТКШ фош этилди

    Энергетика 28 апрел 2025 774

    “Ўзенергоинспекция“ Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратура ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.

    Ўтказилган назорат тадбирида Навбаҳор тумани жойлашган “С. А. С.“ МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

    Шунингдек, ушбу АГТКШда газ сарфини ўлчаш комплексига ўрнатилган қурилманинг кириш-чиқиш қисмидаги газ жўмракларига давлат стандарт талабларига зид равишда номаълум жисм жойлаштирилиб, ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилганлиги маълум бўлди.

    Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 26 миллиард 27 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates