Лойиҳа Хитойнинг «SINOMA» компанияси инвестицияси асосида «Navoiy Clean Energy Technology» МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Унинг қиймати 260 миллион доллар бўлиб, қурилиш ишлари Кармана туманидаги 522 гектар майдонда хорижий ва маҳаллий компаниялар ҳамкорлигида олиб борилмоқда.
Станция 2026 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. У йилига 650 миллион кВт/соат «яшил» энергия ишлаб чиқариши кутилмоқда. Бу 270 минг хонадоннинг бир йиллик электр истеъмолига тенг. Шунингдек, лойиҳа амалга оширилиши натижасида 196 миллион куб метр табиий газ тежалади, атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар миқдори 273 минг тоннага қисқаради ва 25 та доимий иш ўрни яратилади.
Янги станция минтақада ҳам, умумреспублика миқёсида ҳам энергия таъминоти барқарорлигини оширишга хизмат қилади.








