Навоийда Ҳиндистоннинг «Delhi world school» мактаби очилади

    Таълим 19 июн 2020 3363

    Ҳиндистонлик инвестор лойиҳаси Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланди ҳамда мазкур таълим даргоҳи учун вилоят Табиатни муҳофаза қилиш бошқармасининг бўш турган биноси ажратиб берилди.

    Дунёнинг кўплаб давлатларида фаолият кўрсатаётган Ҳиндистондаги машҳур «Delhi world school» хусусий тайёрлов мактабини қуриш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.

    Мактабда ўқувчиларнинг пухта билим олишлари учун барча шароитлар яратилади. Мавжуд бинода 200 ўринга мўлжалланган 30 та ўқув хонаси ташкил қилиниб, миллий қадриятлар асосида жиҳозланади. Асосий эътибор болаларнинг руҳиятидаги кўтаринкилик ва билимлар дунёсидаги илк қадамларини мустаҳкамлашга қаратилади. Ушбу мактабнинг бошқа хусусий мактаблардан фарқли томони таълимнинг«Edumatters», яъни таълим ва амалиёт тизими асосида ташкил этилишидир.

    Халқаро хусусий мактабдаги фанлар Ҳиндистоннинг юқори малакали ўқитувчилари иштирокида, инглиз тилида (Ўзбекистон тарихи, ўзбек тили ва адабиёти бундан мустасно) олиб борилади.

    Мактабга ўқувчилар суҳбат асосида, иқтидори ва имконияти доирасида ўқишга қабул қилинади.

    Айни кунда 2020/2021 ўқув йили учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Таълим муассасаси ўз фаолиятини 4-5-6 ёшли болажонларни ўқишга қабул қилиш билан бошлайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates