Навоийда ҳунармандчилик маҳсулотлари бозори ташкил этилди

    Туризм 25 сентябр 2020 1894

    Самарқанд ва Бухоро вилоятларини боғлаб турувчи асосий туризм коридори саналган Навоий вилояти М-37 автомобиль йўлининг Работи-Малик карвонсаройи ҳамда Сардоба объектлари жойлашган ҳудудда янги ҳунармандчилик маҳсулотлари дўконлари ташкил этилди.

    «Сардоба» МФЙ ҳудудида жойлашган «Работи Малик Сардобаси» ва «Работи Малик» карвонсаройи меъморий ёдгорликлар тасарруфида туризмни ривожлантириш ва вилоят ёш ҳунармандларининг сеҳрли қўллари билан яратилган миллий маҳсулотларини юртдошларимиз ҳамда хориждан ташриф буюрадиган меҳмонларга улашишда кенг йўл очилди.

    Мазкур ҳудудда ташкил этилган дўконлар миллий маҳсулотлар савдоси билан шуғулланади. Эътиборли томони шундаки, ҳудуднинг тарихий қиёфасини йўқотмаган ҳолда миллий кўринишдаги дўконларда барча қулайликлар яратилган.

    Мазкур ташкил этилган ҳунармандчилик дўконлари Навоий вилояти бош прокуратураси, Навоий вилояти Туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ҳамда Ҳунарманд уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates