Навоийда мамлакат чемпионлари аниқланди

    Тугаётган ҳафтада Навоий шаҳридаги якка кураш турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2005-2006 йилларда туғилган ўғил ва қизлар ўртасида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

    Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 300 га яқин ёш полвон ғолиблик учун курашди.

    Мусобақада ўғил болалар 10 та вазн тоифасида, қизлар эса, 7 та вазн тоифасида куч синашди.

    Муросасиз ўтган чемпионатнинг якуний натижаларига кўра, қуйидаги полвонлар ўз вазн тоифасида олтин медалга эга бўлди.

    Ўғил болалар (белбоғли кураш йўналиши)

    Шуҳрат Қирғизбоев (Андижон, 45 кг.), Соҳибжон Бойматов (Тошкент ш., 50 кг.), Муҳаммадюсуф Маҳамадуллаев (Андижон, 55 кг.), Камронмирзо Усмоналиев (Наманган, 60 кг.), Азимжон Акбаров (Тошкент ш., 65 кг.), Оллоберди Каримбердиев (Тошкент ш., 71 кг.), Сардор Жумабоев (Тошкент в., 77 кг.), Азимжон Юлдошев (Наманган, 85 кг.), Анваржон Хўжамуродов (Наманган, 95 кг.), Шоҳрух Шорустамов (Тошкент в., +95 кг.).

    Қизлар (эркин йўналиш)

    Арофатхон Муҳаммадова (Андижон, 44 кг.), Моҳирахон Қаҳҳорова (Андижон, 48 кг.), Элдора Алимбоева (Қорақалпоғистон, 52 кг.), Захрохон Маҳмудова (Фарғона, 57 кг.), Дурдона Маъмуржонова (Сирдарё, 63 кг.), Севара Саженова (Қорақалпоғистон, 70 кг.), Жумагул Эркинжонова (Фарғона, +70 кг.).

    Ўғил болалар (эркин йўналиш)

    Иззатилло Жуманов (Фарғона, 45 кг.), Тохиржон Ҳабибуллаев (Наманган, 50 кг.). Муслимбек Ўктамжонов (Тошкент ш., 55 кг.), Дадабек Суюмов (Наманган, 60 кг.), Шодиёрбек Ражабалиев (Сирдарё, 65 кг.), Нодирбек Ғофуров (Самарқанд, 71 кг.), Зиёдулла Валижонов (Тошкент ш., 77 кг.), Элдор Маҳмудов (Тошкент ш., 85 кг.), Нодирбек Низомов (Бухоро, 95 кг.), Шохруҳ Қурбонбоев (Навоий, +95 кг.).

    Чемпионат ғолиб ва совриндорлари диплом, медаль билан тақдирланди.

    Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates