Ўтказилган назорат рейд тадбирларида, Қизилтепа туманидаги “Ифтихор“ маҳалласида яшовчи ҳуқуқбузарлар А.т ва У.Ғлар томонидан Тўдакўл табиий сув ҳавзасидан синтетик тўр ёрдамида 9 дона оқсила 2 дона карас ва бир дона илонбош балиқларини овлаш тақиқланган даврда овланганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 93 млн 750 минг сўм табиатга етказилган зарар белгиланди ва тегишли тартибда кўриб чиқиш мақсадида ҳужжатлар тумани жиноят ишлари судига юборилди.








