Навоийда «Ош чемпионати»

    Навоий вилоятида 1 июнь - «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан «Ош чемпионати» бўлиб ўтди.

    Тадбир маҳаллалар, қишлоқ ва овулларда маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ва концерт дастурларини ташкил этиш бўйича республика тарғиботчилар гуруҳининг Навоий вилоятига ташрифи доирасида вилоят Маънавият ва маърифат бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилди.

    Тадбир давомида ўзбек миллий қадриятларини ўзида мужассам этган «Маънавий саховат» шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирда нафақат маънавият фидойилари томонидан миллий таомимиз бўлган паловхонтўранинг тайёрланиш жараёнлари билан танишилди, балки, ҳаваскор ошпазларимиз томонидан тайёрланган мазали таомлар Навоий шаҳридаги «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиларига ва Кармана туманидаги кўзи ожизлар жамияти аъзоларига ҳам улашилди.

    Шунингдек, Навоий шаҳридаги «Алишер Навоий» номидаги маданият ва истироҳат боғи аттракционлар болажонлар ихтиёрида бўлди, қолаверса Республикадан ташриф буюрган хонандалар томонидан концерт дастури ва қизиқарли чиқишлари намойиш этилди.

    «Ош чемпионати»да ғолиб деб топилган Нурота тумани жамоасига вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши раисининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари (телевизор, кир ювиш машинаси) топширилди.

    Шунингдек, 1,2,3- ўринларни олган туман, шаҳар жамоалари (Навоий шаҳар, Қизилтепа тумани, Учқудуқ тумани)га ҳам диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

    Бугунги беллашув нафақат болажонларни хурсанд қилиш балки ҳокимлик тизимида фаолият юритаётган ҳоким ўринбосарларини ошпазлик борасидаги маҳоратларини ҳам синовдан ўтказиш бўлди.

    Маданий ҳордиқ, дўстона суҳбат, маданият соҳаси вакилларининг ташрифи тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

    Бугунги ош танловининг олий мукофоти Нурота туман ҳокимининг ўринбосари Шуҳрат Вафоевга насиб этди. Болажонлар учун аталган таом уларнинг дастурхонидан алоҳида ўрин олди.

    Байрам шодиёналари вилоят бўйлаб давом этяпти, деб хабар беради Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates