Навоийда волейбол бўйича халқаро мусобақа старт олди

    Спорт 19 апрел 2021 1458

    Навоий вилоятида волейбол бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони Вера Дуюнова хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олди. Унда ҳамюртларимиз қатори Қирғизистон ва Тожикистондан ҳам жамоалар иштирок этмоқда.

    17 ёшгача бўлган қизлар ўртасида ташкил этилаётган мазкур мусобақада жами 6 жамоа ғолиблик учун баҳс олиб боряпти. Мусобақани ташкил этишдан мақсад терма жамоамизга Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик учун иқтидорли номзодларни кўриб чиқишдир.

    «Вера Дуюнова Собиқ Иттифоқ терма жамоаси таркибида 1968 йилда Мехико ва 1972 йилда Мюнхенда ўтказилган Олимпия ўйинларида ғалаба қозонган. Шунингдек, у 1970 йилда Болгария ва 1973 йилда Уругвайда бўлиб ўтган волейбол бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. В.Дуюнова спортдаги фаолиятини якунлагач, Ўзбекистонда болалар ва аёллар спортини оммалаштириш билан фаол шуғулланди. Кўп йиллар давомида ихтисослаштирилган волейбол мактаби раҳбари сифатида ўз тажрибасини ёш авлодларга ўргатиб келган», – дейди Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Ҳусан Насруллаев.

    Яна бир аҳамиятли томони беллашувларни кузатиб бориш учун Осиё волейбол конфедерацияси вакиллари ҳам ташриф буюрган. Мусобақа 23 апрелга қадар давом этади. Шунингдек, 19-22 апрель кунлари халқаро экспертлар томонидан юртимизда соҳил волейболини ривожлантириш мақсадида Навоий Олимпия захиралари спорт мактабида мураббийлар учун семинар-тренинг ҳам ташкил этилиши режалаштирилган, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates