Навоийда янги ДХА филиали иш бошлади

    Мамлакатимизда 22 декабр 2021 1670

    Навоий вилоятида Давлат хизматлари кўрсатиш агентлигининг ўнинчи филиал иш бошлади.

    «Темирқовуқ» маҳалласи. Мазкур ҳудуд Нурота заминининг тоғли олис манзилларидан бири. Нурота тумани марказидан 90 километр, вилоят марказидан эса 170 километр узоқликда жойлашган. Маҳалла фуқаролар йиғини биносида Давлат хизматлари маркази филиалининг очилгани аҳолининг давлат хизмати олиши учун туманга бориш оворагарчилиги муаммосига чек қўйди.

    — Марказ ходимлари томонидан маҳалламизда тез-тез сайёр давлат хизматлари кўрсатилади, — дейди тоғлик ҳудуд аҳолиси. — Энди янаям хизматлардан фойдаланишимиз осонлашди. Шундоққина маҳалла биносига тушамиз, холос. Филиал биносида отахонлар билан дилдан қурилган суҳбат жараёнида тизим раҳбарлари ҳудуддаги одамлар мурожаатларини ҳам ўргандилар.

    Мазкур филиал «Темирқовуқ» билан биргаликда «Центоб», «Қизилча», «Каттасой», «Тинчлик» маҳаллаларида истиқомат қилувчи 11 мингга яқин аҳолига ҳам хизмат кўрсатади.

    Давлат хизматлари кўрсатиш агентлиги

    Навоий вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates