Навоийлик информатиклар топ-100 ликда яна пешқадам

    «Информатика ва ахборот технологиялари» фани бўйича энг яхши, фаол 100 нафар ўқитувчиларни саралаш муваффақиятли ўтди ва натижалар аниқланди. Топ-100 талик рўйхатида Навоий вилояти ўқитувчиларидан 22 нафари юқори натижани қўлга киритиб, республика миқёсида биринчиликда турибди.

    «One Million Uzbek Coders» лойиҳаси доирасида ҳар йили uzbekcoders.uz платформаси орқали курсларни муваффақиятли якунлаган давлат умумтаълим мактаблари «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқитувчилари учун танлов эълон қилинади.

    Топ-100 талик рўйхатига кирган ҳар бир ўқитувчига 4 900 000 сўм пул мукофоти берилади.

    Анъанага кўра навоийлик ўқитувчилар бу сафар ҳам биринчиликни қўлга киритишди.

    Рўйхатга кўра вилоят бўйича Зарафшон шаҳридан 7 нафар, Навоий шаҳридан 6, Учқудуқ туманидан 4, Навбаҳор туманидан 3, Қизилтепа ва Кармана туманларидан 1 нафардан ғолиблар шоҳсупага кўтарилган, деб хабар беради Навоий вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates