Навоийлик талаба қиз оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони

    Спорт 1 июн 2021 1079

    Жорий йил 23 - 31 май кунлари Тошкент шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилди.

    Унда, Навоий давлат педагогика институти талабаси Кумушхон Файзуллаева Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, терма жамоа ҳисобига 1та олтин, 2та кумуш медаль қўшиб қўйди.

    Даст кўтариш машқида талабамиз 103 килограмм тошни ўзига бўйсундириб, олтин медални қўлга киритди.

    Шунингдек, силтаб кўтаришда 122 килограмм натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди, деб хабар беради Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун: К.Файзуллаева 2018 йили оғир атлетика бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мусобақасида Ўзбекистон тарихида Жаҳон чемпиони бўлган илк аёл спортчидир.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates