Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлидаги ПҚ-319 сонли қарорига мувофиқ, “Навоийуран“ давлат корхонаси ўзини жаҳон молия бозорларида замонавий ва барқарор компания сифатида танитиш, инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида ўз трансформациясини жадал давом эттирмоқда.
Маълумот учун, 2024 йилда ноябрида “Standard&Poorʼs Global Ratings” агентлиги «Навоиюран» ДКга узоқ муддатли дефолт рейтинги (Long term issuer default rating) ББ- ва яккаланган кредит профили (Stand alone credit profile) ББ- берган эди. “Навоийуран“ ДК ушбу рейтинг билан республикамиз йирик саноат давлат корхоналари ўртасида иккинчи ўринни эгаллаганлигини билдиради.
Жаҳон инвесторлари учун муҳим баҳолаш манбаи бўлган “Fitch Ratings” ўз ҳисоботида “Навоийуран“ ДК томонидан олиб борилган геология-қидирув ишлари натижадорлиги ошгани, минерал хом ашё базаси ўсгани ва ишлаб чиқариш ҳаражатлари эса соҳадаги нуфузли уран ишлаб чиқарувчи хорижий компанияларга нисбатан энг паст эканлиги, унинг трансформация жараёнлари муттасил давом эттираётганлигига алоҳида эътибор қаратди.
Эътироф этиш жоизки, Буюк Британиянинг СРК Cонсултинг компанияси хулосасига кўра, корхона тасарруфида бўлган конлар уран захиралари Австралиянинг ЖОРC стандартларига мувофиқ 115,6 минг тоннани ташкил этди (ўтган йили мазкур кўрсаткич 71 минг тоннани ташкил этган эди).
Шу билан бирга, “Навоийуран“ ДКнинг 2024 йил молиявий ҳисоботларига “Катта тўртлик“ (БИГ ФОУР) сафига кирувчи Deloitte халқаро аудиторлик ташкилоти томонидан яна “ижобий“ аудиторлик хулосасини берди. Бундай хулоса 2022-2023 йиллар учун молиявий ҳисоботларига ҳам берилган эди.
“Навоийуран“ ДК ПР хизмати
Ҳамкорлик материали