«Назарбек» санаторийси махсус шифохонага айлантирилди

    Мамлакатимизда 1 август 2020 1157

    Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 28 июлдаги 39-сонли қарорига мувофиқ, туманимиз ҳудудида жойлашган «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тасарруфидаги «Назарбек» санаторийси 350 ўринга мўлжалланган коронавирусга чалинган беморларни даволаш комплексига айлантирилди.

    Куни кеча мазкур даволаш мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев, Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тиббиёт хизмати бошлиғи ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

    Мазкур комплексда жами 350 та ўрин мавжуд бўлиб, шундан 8 таси – ўта оғир беморлар, 72 таси – оғир беморлар ва 270 таси енгил ва ўрта даражали беморларни даволаш учун мўлжалланган.

    Беморларни даволашга жами 90 нафар тиббиёт ходими жалб этилган. Буларнинг 24 нафари шифокорлар, 42 нафари ҳамшира, 13 нафари кичик тиббиёт ходимлари ва 11 нафари хўжалик ходимларидан иборат.

    Ҳозирда даволаш комплекси зарурий тиббий техника ва анжомлар билан тўлиқ жиҳозланди. Жумладан, 5 та сунъий нафас олдириш аппарати, 45 та оксигенератор, 100 та Бобров аппарати, 1 дона портатив рентген аппарати, рентген дигизайтер аппарати, 1 та ЭКГ аппарати, 25 дона пульсоксиметр, 4 та функционал койка, 3 дона кардиомонитор, 4 дона инфузомат, 1 дона ларингоскоп, 50 дона пирометр, 70 дона штатив, 2 та дефибриллятор, 2 та каталка, 2 та аравача, 2 минг дона ҳимоя комбинезони, 2 минг дона ниқоб, 300 дона ҳимоя кўз ойнаги билан жиҳозланган.

    Даволаш жараёнига Тошкент Тиббиёт академияси кафедра мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Октябрь Тешаев бош шифокор сифатида жалб этилди.

    Бугунги кунда шифохонада 350 нафар беморни даволаш учун талаб этиладиган 3 хил турдаги COVID-19ъга қарши, бундан ташқари, 48 хил турдаги умумий дорилар (пневмонияга, қон босимини тушириш, йўтални даволаш ва ҳоказо) захираси жамланди.

    Даволаш жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда ушбу жараёнда энг илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида шифокорлар учун телемедицина тизими жорий этилди. Шифокорлар ва Миллий гвардия ходимлари 15 та портатив радиоалоқа воситалари билан таъминланди.

    Зангиота тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates