Неаполда кучли зилзила содир бўлди

    13 мартга ўтар кечаси Италиянинг Неаполь шаҳри ҳудудида 4,4 магнитудали зилзила содир бўлиб, вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Бу ҳақда ANSA хабар бермоқда.

    Зилзила Кампи-Флегрей вулқон кальдерасида (Флегрей далалари) содир бўлди ва бу сўнгги 40 йил ичидаги энг кучли зилзиладир.

    Баньоли ҳудудида ер силкинишлари вайронагарчиликка олиб келди. Вайроналар остидан бир киши қутқариб олинди. Айрим аҳоли вакиллари вайронагарчилик туфайли ташқарига дераза орқали чиқишга мажбур бўлди.

    Қайд этилишича, Неаполнинг айрим ҳудудлари электр энергиясиз қолган.

    Неаполь Италиянинг жанубида тез-тез зилзилалар юз беришга мойил вулқон ҳавзаси бўлган Флегрей далалари ҳудудида жойлашган, деб хабар беради korrespondent.net.