Нефть-газ соҳасини ривожлантириш бўйича «SOCАR» компаниясининг тажрибаси ўрганилди

    Энергетика 22 сентябр 2022 1743

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассисларидан иборат делегация қудуқларни капитал таъмирлашнинг янги технологияларини қўллаш борасида тажриба алмашиш ва риск-сервис шартлари асосида углеводород қазиб олишни кўпайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда «SOCАR» тажрибасини ўрганиш учун Озарбайжон Республикасига ташриф буюрди.

    Ушбу ташриф «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «SOCАR» компаниялари ўртасидаги нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган 2022 йил 5 июлдаги «Йўл харитаси»га мувофиқ амалга оширилди.

    Делегация аъзолари «SOCАR» компаниясининг конларни ишлатиш бўйича вице-президенти Яшар Лятифов ва компания менежментлари билан музокаралар олиб борди. Унда «Йўл харита»сини амалга ошириш доирасида манфаатдор томонларни қизиқтирган масалалар муҳокама этилди.

    Делегация ишчи ташриф дастури доирасида «SOCАR Upstream» шўба корхонасининг «риск-сервис» шартлари ва маҳсулотларни тақсимлаш бўйича келишувлар асосида углеводород қазиб чиқаришни кўпайтириш лойиҳаларини амалга ошириш тажрибаси билан ҳам танишди.

    Шунингдек, «НИПИ Нефтегаз SOCАR» да қудуқларни капитал таъмирлаш масалалари муҳокама қилинди ва «НИПИ Нефтегаз SOCAR» томонидан ишлаб чиқилган ва Озарбайжон Республикасининг конларида муваффақиятли жорий этилган қудуқларнинг ускуналари бўйича тақдимот ўтказилди.

    Ташриф кун тартибига кўра, «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари «Binagadi Оil Company», «Salyan Оil Ltd.» ва «Shirvan Operating Company LTD» операцион компаниялари фаолиятининг натижалари бўйича тақдимотлар билан танишди, ишлатиш қувурини бутлигини тиклаш бўйича олиб борилаётган капитал таъмирлаш ишлари билан танишиш мақсадида «Кюрсянги» конининг 677-сонли қудуғида ҳам бўлди.

    Бундан ташқари, «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари «Азнефт» ИЧБда қудуқларни таъмирлашни режалаштириш, нефть ва газ унумдорлигини ошириш усуллари ва изоляция ишларини кўрди, «НИПИ Нефтегаз SOCAR»га қарашли тажрибали-синов ишлаб чиқариш базаси фаолияти билан ҳам танишди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари томонидан «SOCАR» компанияси тажрибасини ўрганиш натижасида, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг қудуқларида «НИПИ Нефтегаз SOCAR»нинг сув оқимини изоляция қилиш технологиясини тажриба-синовдан ўтказишни режалаштирган. Бундан ташқари «Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖнинг «НИПИ Нефтегаз SOCAR» муҳандислик-техник ёрдами билан умумлаштирилган ускуналарни бир босқичли ишга тушириш технологиясидан фойдаланган ҳолда қудуқни ёнланма иккинчи ўзанини бурғилаш бўйича тажриба синов ишларини ташкил этиш ҳам кўзланган.

    «SOCАR» компанияси маҳсулотларни тақсимлаш бўйича келишувлар ва «риск-сервис» шартлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишда катта тажрибага эга эканлигини инобатга олган ҳолда, «Ўзбекнефтгаз» АЖда келгусида жорий этиш учун тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ва 25 та конда углеводород қазиб чиқаришни кўпайтириш лойиҳаларига пудратчиларни жалб қилиш бўйича ўтказиладиган танлов савдоларига «SOCАR» ва «GL Ltd.» LLC компанияларини таклиф этиш режалаштирилган, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates