“Нефтчи” жамоасига янги бош мураббий ва бош директор тайинланди

    Спорт 2 июл 2022 753

    Душанбенинг “Истиқлол” жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият кўрсатиб келган Виталий Левченко “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

    Левченко бу лавозимда истеъфога чиққан Илҳом Мўминжонов ўрнида иш бошлайди.

    Бугун вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси раҳбари Хайрулло Бозоров, Фарғона шаҳар ҳокими, “Нефтчи” клуби президенти Восилжон Назаров иштирокида ўтказилган учрашувда “Нефтчи” жамоасининг янги бош мураббийи жамоага ва мухлисларга таништирилди.

    Вилоят ҳокими “Нефтчи” жамоасининг биринчи даврада мухлислар кутган натижани қайд этмаганига эътибор қаратиб, янги бош мураббийга жамоага янгича руҳ, шижоат олиб кириш бўйича ўз тавсияларини берди.

    УЕФА Про лицензиясига эга 50 ёшли Виталий Левченко тожик футболининг тарбияланувчиси бўлсада, асосий футболчилик фаолияти Украинада (“Динамо” К, ЦСКА, “Таврия” жамоалари) ҳамда Россияда (“Волгарь”, “Динамо” Ст, “Спартак” (Кострома) ва “Урал” жамоалари) ўтган. Бир мавсум Хитойнинг "Чанчунь" клуби шарафини ҳам ҳимоя қилган. Тожикистон терма жамоасида 9 та ўйинда майдонга тушган.

    2005 йилдан мураббийлик фаолияти билан шуғулланиб келади. Украинанинг “Княжа”, “Арсенал”, “Десна”, “Еднисть” жамоаларида, Украина ёшлар терма жамоасида мураббийлик қилган. Тожикистон терма жамоаси мураббийи, ёшлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритган. Тожикистоннинг, “Баркчи”, “Хўжанд” жамоаларида бош мураббий, Россиянинг “Крилья Советов” жамоасида мураббий бўлган. 2020 йилдан Душанбенинг “Истиқлол” жамоасини бошқариб келади. 2021 йили ОФК Чемпионлар Лигасидаги дебют мавсумида гуруҳ баҳсларида биринчи ўринни эгаллаб, жамоасини 1/8 финалга олиб чиққан.

    Бугун маросимда шунингдек, Муҳсинжон Меҳмонов истеъфога чиқарилган Зоҳиджон Ғофуров ўрнига “Нефтчи” клубининг янги бош директори сифатида таништирилди. Саидабзал Абдуллаев эса “Нефтчи” жамоасининг матбуот хизмати янги раҳбари бўлиб иш бошлади.

    Маълумот ўрнида, "Нефтчи" футбол клуби 2022 йил Суперлига учрашувларида ўз имкониятларидан оқилона фойдалана олмай, кетма-кет мағлубиятларга учраганлиги ва турнир жадвалида охирги ўринлардан бирига тушиб қолганлиги, раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлай олмаганлиги боис, жамоа бош директори Зоҳиджон Ғофуров ҳамда бош мураббий Илҳом Мўминжонов ўз аризаларига биноан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилиб, истеъфога чиқарилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates