Нега Чилонзор туманида иссиқ сув ўчирилди?

    Урбанизация 4 октябр 2021 2258

    Тошиссиқликқуввати корхонаси айрим фуқароларимизнинг иссиқлик қозонлари таъмирдан чиқарилиши тўғрисидаги хабарга билдираётган эътирозларига жавобан қуйидагича тушунириш берган:

    - Ҳурматли фуқароларимизга шуни маълум қилмоқчимизки, белгиланган тартибга кўра иссиқлик қозонлари иссиқлик мавсуми бошланиши ва тугаши арафасида профилактик таъмирдан чиқарилади. Айни кунларда мавсум бошланишидан олдинги профилактик таъмир ишлари олиб бориляпти.

    - Шу ўринда айтиш жоизки, «Тошиссиқликқуввати» ДУК туман бўлими ишчи ва хизматчилари туманимиздаги кўпқаватли уйлар ва ижтимоий объектларни иссиқлик қуввати билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ишлаб келяпти. Эътибор берган бўлсангиз, қанча-қанча иссиқлик қувурлари алмаштирилди. Аксарият пайтлари аҳоли иссиқ сувдан узилиб қолмаслигини таъминлаш учун соҳа ходимлари тунда ҳам ўз фаолиятини давом эттиради.

    Жумладан, жорий йил куз-қиш мавсумига кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектларни тайёрлаш бўйича Тошиссиққуввати ДУК туман бўлими томонидан

    - 40 дона иссиқлик қозонлари жорий таъмирдан чиқарилган;

    - 19 минг 500 метр эскирган иссиқлик қувурларини алмаштирилган;

    - 15 минг 100 метрдан ортиқ иссиқлик қувурлари изоляциялари тикланди;

    - 45 минг 612метр иссиқлик қувурлари жорий таъмирдан чиқарилди

    - 3 дона насос станцияларни жорий таъмирланди;

    - 200 донага яқин зулфинларни таъмирлаш ва алмаштириш ишлари амалга оширилди;

    - 200га яқин ҳаводан ўтган иссиқлик қувурларининг устунлари таъмирланди.

    - Ҳозирда ҳам профилактик текширувларда аниқланаётган камчиликлар бартараф этиляпти.

    Чилонзор туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates