Нега коронавирус юқтирган 350 киши ўзининг касал эканини сезмаган?

    Саломатлик 24 июн 2020 3704

    АҚШлик машҳур доктор Меҳмет Ўз коронавирусни жуда тушунарли қилиб таърифлади:

    "Бу вирусдан қутулиш йўқ, ўртоқлар. Унга ҳар биримиз истисносиз чалинамиз. Ҳатто кўпчилик чалиниб ҳам улгурган-у, ҳали ўзи билмайди. Тузалиб ҳам бўлгандир. Организми вирус билан яшашга аллақачон кўниккан ёки вирус у танада ҳаёт тополмай бошқа танага ўтган. Бу мавзуда энг яхши мисол "Даймонд Принцесс" кемаси. Ундаги 3700 йўловчидан 700 тасида вирус аниқланган. Аммо шулардан 350 нафари касаллигини сезмаган ҳам. Ёши кексалигига қарамай ётоққа тушмай яшамоқда.

    Нега бундай? Чунки ўша 350 кишининг иммунитети жуда кучли. Яъни бу касалликда энг муҳим жиҳат — бу иммунитет. Орамизда иммун тизими кучли бўлганлар, спорт билан шуғулланганлар, тўғри овқатланганлар, чекмайдиганлар бу касалликни умуман сезмайдилар. Балки енгил шамоллаш каби ўтказиб яшайверадилар.
    Вируслар жуда тез мутацияга киришади. Вақт ўтгани сайин вирус мутация натижасида юққан одамини нобуд қилмайдиган ҳолга келади. Демак, бу вирусга қанчалик кеч дуч келсак, унинг зарари шунча кам бўлади.

    Шунинг учун, имкон қадар уйдан чиқмай, гигиенага риоя қилиб, тўғри овқатланиш, бадантарбия қилиш ва карантин қоидаларига қатъий амал қилиш керак! Шуни бажарганлар, ишонинг, ҳаммадан узоқ яшайдилар!

    ХУЛОСА:

    • Карантинга амал қилинг. Вирусни қанча кеч учратсангиз, шунча омадлисиз.
    • Гигиена. Тозаликка қатъий риоя қилинг.
    • Мева ва сабзавотлар истеъмол қилинг.
    • Иммунитетни кўтарувчи саримсоқ, қатиқ, йогурт каби маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг.
    • Иммунитетни мустаҳкамловчи витамин ва қўшимча моддалар қабул қилинг.
    • Серҳаракат бўлинг ва уйда спорт билан шуғулланинг.
    • Чекманг!
    • Сув истеъмолини кўпайтиринг.
    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates