Нетаньяху: Голан тепаликлари абадий Исроилнинг ажралмас қисми бўлиб қолади

    Голан тепаликлари абадий Исроилнинг ажралмас қисми бўлиб қолади, деди Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху матбуот анжуманида.

    “Голан тепаликлари устидан назорат ва ҳокимият бизга хавфсизликни таъминлайди, Голан тепаликлари абадий Исроилнинг ажралмас қисми бўлиб қолади”, деди у.

    Яҳудий давлати Вазирлар Маҳкамаси раҳбари, шунингдек, Башар Асад ҳокимиятининг тугатилиши ЦАХАЛнинг Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ва Эронга ҳужумларининг бевосита натижаси бўлганини даъво қилмоқда.

    “Биз Яқин Шарқнинг қиёфасини ўзгартирмоқдамиз. Биз бошқа Сурияни кўришни ва тинчликда яшашни истаганларга қўл узатмоқчимиз”, дея қўшимча қилди Нетаньяху.

    8 декабрь куни Сурия президенти Башар Асад республикадаги можарога киришган томонлар билан музокаралардан сўнг ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш бўйича кўрсатма бериб, ўз лавозимини тарк этишга қарор қилди ва мамлакатни тарк этди.

    Шундан кейин Исроил Голан тепаликларида мудофаасини фаол равишда кучайтира бошлади. Нетаньяхунинг сўзларига кўра, “Қиёмат куни” урушидан сўнг эришилган келишув Сурия ҳарбийлари ўз позицияларидан воз кечгани учун ўз кучини йўқотган. Исроил бош вазирининг таъкидлашича, у Мудофаа вазирлиги раҳбари билан биргаликда ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши билан ЦАХАлга демаркация зонаси ва уни назорат қилувчи позицияларни эгаллаш бўйича буйруқ берган.

    Голан тепалиги 1967 йилгача Суриянинг бир қисми эди. Олти кунлик уруш пайтида Исроил ҳарбийлари бу ҳудудни эгаллаб олишган ва “Қиёмат куни” урушидан кейин (1973) томонлар сулҳ ва қўшинларни ажратиш тўғрисида битим тузишган. 1974 йилда Голан тепаликларида БМТ тинчликпарвар постлари пайдо бўлди. Сурия томонидаги чегара чизиғи “Браво”, Исроил томонида эса “Альфа” чизиғи деб атала бошлади, деб хабар беради ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates