Нетаньяху Ливанда келишувга риоя қилинмаса, Исроил урушга тайёр эканини маълум қилди

    Ўт очишни тўхтатиш келишуви 27 ноябр куни кучга кирган эди.

    Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху Исроил Мудофаа кучларига Ливандаги сулҳ муваффақиятсизликка учраган тақдирда яҳудий давлати бошлайдиган “кенг кўламли уруш”га тайёр бўлишни буюрди.

    Бу ҳақда у Исроил телевидениесининг 14-каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    “Мен ЦАХАЛга сулҳ бузилган тақдирда Ливанда кенг кўламли урушга тайёргарлик кўришни буюрдим. Агар [ўт очишни тўхтатиш] келишуви бузилса, биз кенг кўламли урушга ўтамиз”, деди ҳукумат раҳбари.

    27 ноябрь куни эрталаб Исроил ва Ливан ўртасида 2023 йил октябрь ойида ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён биринчи сулҳ бўйича келишув кучга кирди. АҚШ президенти Жо Байден яҳудий давлати ва шиаларнинг “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти ўртасидаги келишувлар 60 кун ичида Ливан армияси ва давлат хавфсизлик кучлари томонидан республика ҳудуди устидан назоратни тиклашни кўзда тутганини маълум қилди. Шундан сўнг Исроил армияси аста-секин Ливандан чиқиб кетади, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates