Нидерландияда Ўзбекистоннинг ҳарбий санъат тарихи ривожига қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилди

    Ҳарбий 10 ноябр 2022 1054

    Ўзбекистон Қуролли кучлари Ҳарбий мерос ва замонавий тадқиқотлар институти ҳамда Нидерландия ҳарбий тарих институти ўртасида видеомулоқот ташкил этилди.

    Тадбир давомида томонларнинг илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти тақдимоти ўтказилгани баробарида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда тажриба алмашишнинг истиқболли йўналишлари атрофлича муҳокама этилди.

    Нидерландия ҳарбий тарих институти директори ўринбосари, илмий-тадқиқот ишлари бўлимининг бошлиғи Ян Хоффенаар томонидан маълум қилинишича, ушбу институт мамлакатнинг ҳарбий тарихини ўрганишга ихтисослашган тадқиқот маркази ҳисобланади.

    Нидерландиялик тарихшунос Ўзбекистон ҳарбий санъат тарихини ривожланишига улкан ҳисса қўшганини қайд этар экан, бу тарихни илмий жиҳатдан ўрганиш Нидерландия томони учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. «Биз бу йўналишда ўзаро ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз», деди у.

    Учрашув якунида ҳар икки томондан ҳарбий илм-фан ва таълим соҳасида ўзаро манфаатли ва мустаҳкам алоқалар ўрнатишга ҳозирлик билдирилар экан, мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда муҳокама қилинган таклифларни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан келишувга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates