Нидерландиялик инвестор Тошкент вилоятида бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолиятини йўлга қўймоқда

    Инвестициялар 25 феврал 2021 758

    Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихона томонидан мамлакатимизга сармоялар жалб қилиш бўйича вазифаларни амалга ошириш доирасида Нидерландиянинг «Lumidea Engineering» компанияси бош директори Эшреф Озшахин билан видеоконференция шаклида мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

    Роттердам шаҳрида жойлашганмазкур компания Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этмоқда. «Lumidea Engineering» Нидерландиянинг инфратузилма лойиҳаларига ихтисослашган етакчи компанияларидан биридир. Компания турар жой мажмуалари, касалхоналар, йўллар ва кўприклар қуришга ихтисослашган. Унинг хизматлари мутахассислартанлаш ва ёллашдан тортиб, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва уни бошқаришгача давом этади.

    Шу кунга қадар компания хорижда, хусусан, Ироқ ва Туркманистонда қатор инфратузилма лойиҳаларини амалга оширган. Бундан ташқари, корхона негизида муҳандислик инфратузилмаси, жараёнларни автоматлаштириш, кўприклар, сув омборлари, пиёдалар учун йўлаклар қуриш технологиялари, шунингдек, асфальт ишлаб чиқариш каби йўналишлар бўйича ўқув марказлари фаолият юритмоқда.

    Суҳбат чоғида Нидерландия томони мазкур лойиҳа режалаштирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилаётгани таъкидлади. Жумладан, хориждан Ўзбекистонга етказилган технологик жиҳоз ва ускуналар жўнатмасининг божхона расмийлаштируви якунланди. Айни пайтда навбатдаги жўнатма учун божхона расмийлаштируви амалга оширилмоқда.

    Эшреф Озшахиннинг сўзларига кўра, бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун Ўзбекистонга олиб келинадиган ускуналарнинг умумий қиймати 300 минг долларга тенг. Ҳисоб-китобларга кўра, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати кунига қарийб 20 минг дона маҳсулотни (иссиқлик изоляцияли пардозлаш материаллари, бетон плиталар, тўсиқлар, йўлак тошлари ва бошқалар) ташкил этади. Маҳсулотлар экологик тоза ва кенгайтирилган лой асосида иссиқлик изоляциясини бирлаштирган инновацион технологияларга асосланган бўлади.

    Корхонада монтаж ишлари якунланганидан сўнг, март ойининг охирида дастлабки маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёни режалаштирилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates