"Ниҳоят "снос" масаласи қонун орқали тартибга солинадиган бўлмоқда"

    Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари “Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги янги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади.

    Депутат Расул Кушербаевнинг қайд этишича, анчайин эътироз ва муҳокамаларга сабаб бўлган "снос" масаласи энди қонун ости ҳужжатлари билан эмас, балки Қонун орқали тартибга солинадиган бўлмоқда.

    "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги янги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан кўриб чиқиш бошланди", – дея хабар берди Кушербаев.

    "Ҳозирча 42 моддадан иборат шаклда киритилган қонун лойиҳаси жисмоний ва юридик шахсларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш, ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши ҳамда ушбу ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларининг ҳуқуқ эгаларига компенсация бериш тартиб-таомилларини белгилашдан иборат.

    Ушбу Қонун жисмоний ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг доимий фойдаланишида бўлган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўрсатилмоқда. Ниҳоят "снос" масаласи қонуности ҳужжати эмас, қонун орқали тартибга солинадиган бўлмоқда. Бу манфаатлар тўқнашуви шароитида яхши қадам", –дейди у.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates