Нима учун индонезиялик зиёратчилар Ўзбекистонга талпинмоқда?

    Туризм 11 август 2020 2302

    Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси Улуғбек Розикулов Индонезиядаги энг катта мусулмонлар ташкилоти «Нахдатул Улама» ижроия қўмитаси раиси Саид Акил Сирадж билан учрашди.

    «Нахдатул Улама» ташкилотига 1926 йил асос солинган ва бугун унинг таркиби 90 миллионга кишидан иборат.

    Учрашув жараёнида Саид Акил Сирадж ислом цивилизациясинигг ривожида Ўзбекистоннинг роли ва ҳиссасини эътироф этди. Асосий эътибор Имом ал Бухорий, Абу Али ибн Сино, Муҳаммад ал Хоразмий ва бошқа ўзбек халқининг ўғлонларининг меҳнатини ўрганиш муҳимлигига қаратилди.

    У Индонезияда Ўзбекистоннинг бой тарихий, маданий ва маънавий мероси ҳақида яхши билишларини таъкидлади.

    Томонлар музокаралар якуни бўйича зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар. Хусусан, Индонезияда «Ўзбекистон+зиёрат» ва «Ўзбекистон+Умра» қўшма сайёҳлик пакетларни амалга оширишни илгари суриш ҳақида келишиб олдилар.

    Томонлар шунингдек, янги сайёҳлик пакетларининг ташкилий-техник жиҳатларини жорий йил октябрь ойида ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган қўшма ишчи гуруҳни шакллантиришга келишиб олдилар, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates