Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетига ректор тайинланди

    Президентнинг тегишли қарори билан Каримова Эъзоза Гапиржановна Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди.

    Қайд этилишича, у бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

    Узоқ йиллар турли таълим масканларида меҳнат қилиб келган Э. Каримова 2021-2021 йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021-2023 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида ишлади.

    2023-2024 йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги “Янги Ўзбекистон“ университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида иш олиб борган.