NOAA: Қуёш чақнаши электр тармоқлари ва сунъий йўлдош тизимларида узилишларга олиб келиши мумкин

    Магнит бўрон навигацияга таъсир қилиши ва юқори кенгликларда шимол ёғдусини юзага келтириши мумкин.

    30 май куни содир бўлган қуёш чақнаши электр энергияси ва сунъий йўлдош инфратузилмаси ишида узилишларга олиб келиши мумкин, дея хабар беради АҚШ Миллий океан ва атмосфера маъмурияти (NOAA) таркибига кирувчи Космик об-ҳавони башорат қилиш маркази (SWPC).

    SWPC баёнотида қайд этилишича, қуёш бўрони электр таъминоти тизимлари, сунъий йўлдош тармоқлари ва навигация сигналларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу, айниқса, электр узатиш тармоқларида кучланишни назорат қилиш билан боғлиқ муаммолар ва қисқа муддатли узилишлар хавфини юзага келтиради.

    Кучли геомагнит фаоллик даражаси 1 ва 2 июнь кунлари ҳам сақланиб қолиши мумкин. Башоратга кўра, бўрон 3 июндан бошлаб ўртача ва кучсиз даражага – G1 ва G2 даражаларига қадар сусайиши кутилмоқда.

    Бундан ташқари, мутахассислар шимол ёғдусини юқори географик кенгликларга эга бўлган ҳудудларда кузатиш мумкинлигини таъкидлашди, деб хабар беради aa.com.tr.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates