Нодавлат ОТМлардан ҳеч қандай мажбурий фоиз ундирилмайди – Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

    Ижтимоий тармоқларда Олий таълим кенгаши нодавлат ОТМлар раҳбарларини йиғиб, контрактдан тушадиган маблағларнинг 4 фоизини ўтказиб бериш тўғрисида шартнома тарқатгани бўйича хабарлар тарқалди.

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, нодавлат олий таълим ташкилотларининг тўлов-контракт шаклидаги ўқитишдан тушадиган маблағларидан ҳеч қандай мажбурий фоиз ундирилмайди.

    Нодавлат олий таълим ташкилотларининг тўлов-контракт шаклидаги ўқитишдан тушадиган маблағлар бўйича молия йили охиридаги қолдиқ қисмининг 4 фоизини Республика олий таълим кенгашига йўналтириш масаласи яна муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мазкур масалада нодавлат олий таълим муассасаларига шартнома тузиш тавсиявий характерга эга эканини ҳамда шартномани имзолаш мажбурий эмаслигини яна бир бор маълум қилади.

    Шу ўринда, вазирлик давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлашни ўзининг устувор вазифалардан бири деб билишини, эслатиб ўтамиз, — дейилади хабарда.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates