Нодавлат таълим ташкилотлари педагогларига ҳам аттестациядан ўтиб тоифа олиш  ҳуқуқи берилади

    Таълим 22 сентябр 2021 1426

    Бу ҳақда АОКАда Таълим сифатини назорати қилиш инспекцияси мутасаддилари бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    Қайд этилишича, бир тоифадан кейинги тоифага ўтишдаги 5 йиллик муддат чеклови олиб ташланиб, ўқитувчилар эндиликда ҳар йили тоифа синовларида иштирок этишлари мумкин.

    Шунингдек, педагогларга уйда ёки ишхонада туриб ўзи электрон тизим орқали тўғридан-тўғри ҳужжат топшириш имконияти яратилди.

    Ўқитувчилардан талаб қилинадиган ҳужжатлар сони 9 тадан 3 тагача қисқармоқда. Бунда, Таълим инспекцияси зарур ҳужжатларни электрон ахборот алмашинуви орқали бошқа вазирликлардан мустақил олади.

    15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали (бош ўқитувчи лавозимидаги) педагог кадрлар, уч ёшгача болалари бор аёл ўқитувчилар, пенсионерлар ҳамда ҳомиладор аёллар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

    Педагог кадрларга ушбу қарор қабул қилингунга қадар берилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар ўз кучида қолади ҳамда амалдаги малака тоифасини (лавозимини) тасдиқлашда ва амал қилиш муддати тугагунга қадар сертификатда кўрсатилган малака тоифаси (лавозими) бўйича базавий тариф ставкалари асосида ҳақ тўлашда ҳисобга олинади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates