Нодирбек Абдусатторов 3,5 очко билан кучли бешликдан жой олди

    Нодирбек Абдусатторов АҚШнинг Цент-Луис шаҳрида давом этаётган "Sinquefield Cup-2024" турнирининг кеча ўтказилган 7-турида муваффақиятга эришди.

    Абдусатторов оқ доналарда америкалик Уэсли Сога қарши баҳс олиб борди. Шиддатли кечган учрашувнинг 38-юриш ҳолатида АҚШ вакили мағлубиятни тан олди.

    — Мазкур турда қуйидаги ҳисоблар қайд этилди:

    — Максим Ваше Лаграв – Аниш Гири 0,5:0,5;

    — Рамешбабу Прагнанандха – Ян Непомняший 0,5:0,5;

    — Алиреза Фирузжа – Дин Лижен 1:0;

    — Фабиано Каруана – Доммараджу Гукеш- 0,5:0,5.

    Ортда қолган 7-тур ўйинларидан сўнг Нодирбек Абдусатторов 3,5 очко билан кўрсаткичлар эвазига 5-ўринга кўтарилиб олди. Худди шунингдек, 3,5 очко жамғаришга муваффақ бўлган Доммараджу Гукеш, Максим Ваше Лаграв, Уэсли Со, Рамешбабу Прагнанандха 4-7-ўринлар оралиғидан жой олган. Халқаро турнир етакчилиги эса ҳозирча 4 очкога эга Алиреза Фирузжа ва Фабиано Каруанага тегишли бўлиб турибди.

    Бугун ўтказиладиган 8-турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда жаҳон чемпиони хитойлик Дин Лижен билан рўбарў келади.

    Эслатиб ўтамиз, мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ долларидан иборат турнирда 1-ўрин учун 100 минг, 2-ўрин учун 65 минг, 3-ўрин учун 48 минг, 4-ўрин учун 32 минг, 5-ўрин учун 26 минг, 6-ўрин учун 21 минг, 7-ўрин учун 18 минг 500, 8-ўрин учун 16 минг, 9-ўрин учун 13 минг ва 10-ўрин учун 10 минг 500 АҚШ доллари берилади.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates