Ногиронлиги бўлган шахслар қандай лавозимларда ишлашлари мумкин?

    Ижтимоий ҳаёт 7 сентябр 2022 4639

    Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

    – Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхати (классификатори). Ушбу рўйхатда 70 та меҳнат тури бўйича 700 га яқин касб ва мутахассисликлар акс эттирилган, улар орасида электр ва автотележка ҳайдовчиси, Президент Халқ қабулхонаси инспектори, шифокор-мутахассис, эксперт, товаршунос ва ҳоказо бор;

    – Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар. Ушбу ҳужжатда ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойларини аттестациядан ўтказиш, иш жойларидаги жиҳозлар ва меҳнат қуроллари бўйича тавсиялар, санитария-маиший ва махсус хоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича тавсиялар акс эттирилган. Мисол учун, бино ичида ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланадиган эшикларни очиш-ёпиш мосламалари, горизонтал тутқичлар, дастаклар, жўмраклар, ускуналарни ишга солувчи тугмалар ва бошқа жиҳозлар баландлиги 1,1 метрдан ошмаган бўлиши лозим. Шунингдек, лифтлар, холлар, тамбурлари ва ҳожатхона кабиналарида “ташвиш” қўнғироқ тугмаси ва диспетчер (навбатчи) билан гаплашиш тузилмасини ўрнатиш тавсия этилади.

    Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши мумкин бўлган касблар ва лавозимлар рўйхати ҳамда меҳнат шароитлари бўйича Тавсиялар. Мисол учун, менингит, арахноидит, менингоэнцефалит G03, энцефалит ёки энцефаломелит G05 касаллиги оқибатида ногиронлик орттирган шахслар тўқима мебеллар тўқувчи, техник-гидролог, тиббий рўйхатдан ўтказувчи, лифтчи сифатида ишлашлари мумкин. Бунда уларга енгил жисмоний зўриқиш, асаб-руҳий зўриқиш енгил ёки ўртача, юкнинг бир маротаба кўтариш оғирлиги 5 кг гача (эркаклар учун), 3 кг гача (аёллар учун) бўлган шароитларда ишлаш тавсия этилади.

    Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан бандлигига кўмаклашиш учун йўлланмалар беришда тавсия этилган касб ва лавозимларни инобатга олишлари лозим.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates