Ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашга бағишланган анжуман бўлиб ўтди

    Ижтимоий ҳаёт 7 ноябр 2021 1822

    «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида ногиронлиги бўлган шахслар бандлиги соҳасидаги муаммоларни аниқлашга бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

    Анжуман кун тартиби марказидан халқаро хайрия югуриши доирасида ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш, турли шаклдаги ногиронларни иш билан таъминлашга жамоатчилик эътиборини жалб этиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар бандлиги соҳасидаги муаммоларни аниқлаш мавзулари ўрин олди.

    Тадбир Туризм ва спорт ишлари вазирлиги кўмагида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилди.

    Жорий йилда МДҲдаги энг йирик институтлардан бири бщлган «ROOI Perspektiva» ярим марафон инклюзив дастурининг асосий ҳамкори сифатида ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини амалий таъминлаш ва инклюзив бандликни тарғиб қилиш бўйича иштирок этди.

    Ярим марафон таълим дастурини ишлаб чиқишда «Особый взгляд» дастури «Гараж» замонавий санъат музейи, Третяков галереяси, А.С. Пушкин номидаги Тасвирий санъат давлат музейи Рус импрессионизми музейи, «Борис Ельцин президентлик маркази» каби Россия Федерациясидан ҳамкасблар ва ҳамкорлар иштирок этди.

    Муҳокама чоғида маърузачилар томонидан маҳаллий ва халқаро хусусий корхоналарда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича мавжуд тажрибалар тақдим қилинди, уларни бандлик соҳасига жалб этиш бўйича мамлакатимиз қонунчилигидаги қатор имконият ва чекловлар аниқланди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates