Ноҳалол луқма ҳеч қачон бировга юқмайди

    Саноат 15 апрел 2021 915

    Товар белгисидан ноқонуний фойдаланиш бу нафақат ҳақиқий тадбиркор фаолиятига таъсир қилиб, ишлаб чиқариш ҳажми пасайишига, ишчиларга ойлик тўланишига, корхона даромадлари пасайишига олиб келади, балки истеъмолчи манфаатларига, айниқса, юртимиз иқтисодиётига ҳам жиддий зарар етказади.

    Шундай ҳолат юзасидан Интеллектуал мулк агентлигига «SILKCOAT PAINTS» МЧЖ корхонага тегишли бўлган товар белгисига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгидан қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда қурилиш бўёқлари, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарган ҳуқуқбузар «SILIKON PAINTS» МЧЖга нисбатан муаллиф рухсатисиз фойдалангани юзасидан мурожаат қилди.

    Агентлик томонидан расмийлаштирилган баённомага биноан Жиноят ишлари бўйича суд томонидан ҳуқуқбузарга ўзганинг товар белгисидан, хизмат кўрсатиш белгисидан, товар келиб чиққан жой номидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 177-моддаси 1-қисми билан жарима жазоси белгиланди.

    Авваламбор ҳар қандай корхона ўз маҳсулотлари ва товар белгиси халқ орасида танилиши учун ҳаракат қилади. Аммо айрим тадбиркорлик субъектлари ўз чўнтаги қолиб, ўзгалар чўнтагига қўл солиб, даромад кўришни истайди. Афсуски, ноҳалол луқма ҳеч қачон бировга юқмайди. Шундай экан, тадбиркор ўз имижи устида ишлаши, бозор қонун-қоидалари бўйича «ўйин» олиб бориши зарур.

    Ҳақиқий тадбиркор қонун доирасида фаолият юритади. Аксинча «миналар даласига» тушган зобитдай эҳтиёткорона ва юрак ховучлаб кимдир ноқонуний фаолиятни фош қилишини кутиб ўтирмайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates