Ноқонуний кончилик билан шуғулланаётган шахслар аниқланди

    Пайариқ туманида Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1979 й.т. Э.А. ва 1997 й.т. Л.З.лар яшаш хонадонларида олтин моддали рудаларни ишлаб чиқариб келишгани аниқланиб, 525 кг руда тошлар, кукунлар ҳамда 2 та тегирмон ускунаси процессуал тартибда ҳужжатлаштирилди.

    Нарпай туманида яшовчи 1969 й.т. Б.Н. ва Пахтачи туманида яшовчи 1986 й.т. Х.Б.лар эса ноқонуний равишда “оҳак” маҳсулотини ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди ҳамда ашёвий далиллар (4 дона оҳак печи, Д-18 мм бўлган жами 48 дона қўлбола “горелкалар”) холислар иштирокида ҳужжатлаштирилди.

    Мазкур шахслар табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 440 млн. сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.

    Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates