Ноқулай об-ҳаво, қор, йўллардаги музлама ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирмоқда 

    Хавфсизлик 23 ноябр 2020 1217

    Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

    Ноқулай об-ҳаво, қор, йўллардаги музлама ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирмоқда.

    ФВВ Жиззах вилояти бошқармаси қутқарувчилари томонидан Дўстлик, Бахмал туманлари ва Жиззах шаҳрида қорга тиқилиб қолган автомобиллар чиқариб олиниб, 14 нафардан зиёд ҳайдовчи ва йўловчиларга тиббий ҳамда психологик ёрдам кўрсатилди.

    Йўллар музлаш оқибатида сирпанчиқлар юзага келиши, туман тушиши ва кўриниш даражасининг ёмонлашуви эҳтимоли сақланиб қолмоқда. ФВВ шу муносабат билан ҳайдовчи ва йўловчилардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўрамоқда.