Норин дарёси чап қирғоғидаги емирилиш тезкор бартараф этилмоқда

    Жорий йил 26 январь куни Норин туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғи емирила бошлаганди.

    Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабарларига кўра, ҳозирда ҳолат тўлиқ назоратга олинган. Жараёнга бошқарма ҳамда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари, соҳа мутахассисларидан иборат жами 381 нафар ишчи-ходим жалб этилган, тезкор штаб тузилган. Махсус кучлар ва 112 та техника, барча зарур воситалар зудлик билан элтиб берилмоқда.

    Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов, Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Абдулла Қўлдошев бугун - 27 январь санаси эрталаб Наманганга етиб келишди ва Норин дарёси ҳудудига боришди. Айни вақтда ҳам шахсан шу масъуллар ва вилоят сектор раҳбарлари иштирокида дарё чап қирғоғининг емирилишини бартараф қилиш ва чеккаларини тиклаш, дамбани мустаҳкамлаш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates