Норинда лимон сайли ёхуд агротуризмнинг янги йўналиши куртак очмоқда!

    Агросектор 11 январ 2021 2064

    Бойовулда уч минг аҳоли яшайди. Хонадонларнинг томорқа майдони 37,6 гектарни ташкил этиб, бари истиқоматчилар лимончилик билан шуғулланадилар.

    Қишлоқда лимончилик ривожида Валихон ҳожи Маҳмудовнинг ўрни беқиёс. Ҳозирда отанинг ишини фарзандлари Ғайратжон Маҳмудов давом эттирмоқда.

    - Бор эришганимиз, шу лимончилик соҳасидан. Уй қилдик, жой қилдик, тўй қилдик. Кўчатчилик хўжалигимиз бор. Ўқув маркази очдик. 70 сотих иссиқхонада 12 хил цитрус мева етиштирамиз. Ўқув марказ ва иссиқхоналарни укам бошқаради. Ўтган йили Россияга 20 тонна лимон экспорт қилдик. Бир умумий даромадимиз 500-600 миллион сўмни ташкил этади,- дейди Ғайратжон Маҳмудов.

    Ғайратжон ака билан агротуризмни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик. Цитруслар пишиб етилган пайтида лимон сайли ўтказиш, хонадонда уй меҳмонхонаси ташкил этиш таклифимиз маъқулланди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates