баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталининг янги имкониятлари

    Мамлакатимизда 13 октябр 2020 46

    Адлия вазирлигида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (regulation.gov.uz)нинг янгиланган версияси такдимоти бўлиб ўтди.

    Тақдимот давомида порталнинг функционал имкониятлари кенгайтирилиб, фойдаланувчилар учун қўшимча қулайликлар яратилганлиги қайд этиб ўтилди.

    Эндиликда лойиҳа ишлаб чиқувчилар томонидан қонун ҳужжатига илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материалларни кўриш мумкин бўлади. Бунинг учун порталда тўлдириш мажбурий бўлган майдонлар назарда тутилган. Оддий сўз билан айтганда ахборот-таҳлилий материалларсиз лойиҳани порталга юклаб бўлмайди. Шубҳасиз, бу жамоатчилик манфаатига хизмат қилади. Фойдаланувчилар тегишли лойиҳа нима учун ишлаб чиқилганлиги, унда нима назарда тутилганлиги, давлат бюджетидан қанча харажат талаб қилиниши мумкинлиги ва уни қабул қилишнинг бошқа оқибатлари ҳақидаги маълумотлар билан танишишлари мумкин бўлади.

    Зарур ахборотни қидириш мезонлари ва шунга мувофиқ турли статистик маъдумотларни тузиш имконияти анча кенгайтирилди. Керакли лойиҳани калит сўзлар, рақамлар (ID ва бошқа рақамли реквизитлар), ишлаб чиқувчилар, қонун ҳужжатининг санаси ва шакли бўйича қидириш мумкин. Шунингдек, қонунчилик тармоқларининг Умумҳуқуқий классификатори асосида қидириш имконияти ҳам яратилган. Шундай қилиб у ёки бу соҳада қонунчилик фаоллигини мониторинг қилиш мумкин.

    Шахсий кабинетнинг аввалги кўриниши ва имкониятлари қайта кўриб чиқилди. Фойдаланувчилар ўзлари фаолият юритаётган соҳани кўрсатишлари ва шундан келиб чиқиб, ўзларига керакли бўлган маълумотларни почта орқали жўнатилишига обуна бўлишлари, қизиқарли мавзулар бўйича туркумлаштирилган рукнларни тузишлари, турли хил сўровномаларда қатнашишлари ва порталга жойлаштирилган лойиҳаларга шарҳлар қолдиришлари мумкин.

    Шарҳлаш функцияси бутун лойиҳага, унинг алоҳида қисмига, унга илова қилинган ахборот-таҳлилий маълумотларга шарҳ қолдириш, таҳрирлаш (грамматик хатоларни тузатиш, грамматик хатолар тўғрисида ишлаб чиқувчиларга хабар бериш) каби имкониятлардан иборат. Порталнинг ҳар бир фойдаланувчиси ишлаб чиқувчига ўз версиясини юбориши, коррупциявий, гендер омиллари ва бошқаларни кўрсатиб ўтиши мумкин. Бундан ташқари, лойиҳанинг мазмунини, матнда ишлатилган атамаларни тушунишнинг осонлигини, умуман, лойиҳанинг сифатини ва ишлаб чиқувчининг ишини баҳолаш имконияти яратилди.

    Ушбу чора-тадбирлар норма ижодкорлиги жараёнига жамоатчиликнинг қизиқишини оширишга, турли томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда пухта ишланган, шунингдек, лойиҳа матнини тушуниш ва уни амалда қўллашни осонлаштирадиган сифатли қонунчилик ҳужжатларини тайёрлашга хизмат қилади.

    Ҳозирда портал тест режимида ишламоқда. Aдлия вазирлиги вакиллари ушбу портални фойдаланувчилар учун иложи борича қулайлаштириш ниятида. Шу муносабат билан, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар ва фойдаланувчилар портални модернизация қилиш жараёнида шахсан иштирок этиш имкониятига эга. Бунинг учун таклифлар ва тавсияларни muhokama@adliya.uz электрон почта манзилига юборишингиз керак.

    No date selected
    October 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates