Шунингдек, ушбу қурилиш жараёнида ичимлик суви таъминотининг асосий қувурларидан бирига зарар етказилиб, юзлаб аҳоли хонадонлари сув таъминотидан узилиб қолди.
Вилоят раҳбари кўрсатмаларига асосан, носозликни бартараф этиш учун кенг тартибдаги иш жараёни ташкил этилди ва қурилиш жараёни яқиндан ўрганилди.
Унда бир нечта ҳолатлар бўйича хатоликлар аниқланиб, жумладан, тегишли қарорга тўлиқ риоя этилмагани, майдон уй-жой қуриш учун ажратилмагани, кадастр рўйҳатидан ўтказишда камчиликларга йўл қўйилгани, энг асосийси, маҳаллий аҳолига ушбу қурилиш ноқулайлик туғдираётгани сабабли, қурилиш жараёни тўхтатилди.
Қурилишга руҳсат бериш жараёнида хатоликка йўл қўйганликларини вилоят ҳокими ўринбосарлари аҳолига узр сўраган ҳолда маълум қилиб, буни тузатиш чоралари дарҳол кўрилиши бошланди.
Аҳоли вакиллари мазкур ҳулосадан тўлиқ рози эканликларини билдириб, вилоят раҳбари томонидан амалга оширилаётан ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватламоқдалар.