Ноширлик фаолиятида қандай ўзгаришлар бўлади?

    Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида депутатлар “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар. Таъкидланганидек, амалдаги Ўзбекистон Республикаси “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни бундан чорак аср аввал – 1996 йилда қабул қилинган, 16 моддадан иборат эди. Кейинги глобаллашув жараёнлари замонавий илғор тажрибаларни барча соҳалар қатори ноширлик соҳасига ҳам татбиқ этишни тақозо этмоқда. Таклиф этилаётган Қонун лойиҳаси эса 7 та мустақил бобларга ажратилган бўлиб, жами 34 моддадан иборат таркибда шакллантирилган. Яъни, 18 та модда билан бойитилмоқда. Қонунда ноширлик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг асослари, ноширлик соҳасининг аниқ субъектлари ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ноширлик фаолиятини лицензиялаш тартиби бекор қилиниши ортидан ўрнатилган янги тизим – хабардор этиш орқали шуғулланиш мумкинлиги каби замонавий имкониятлар ҳуқуқий мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

    Жумладан, ноширлик фаолиятини тартибга солувчи амалдаги қонунда соҳага оид энг асосий тушунчалар йўқ. Шу сабаб, лойиҳада бир қатор асосий тушунчаларга эга алоҳида янги модда киритилган. Шунингдек, замонавий қонуншунослик амалиётига кўра қонуннинг мақсади, асосий принциплар, қонуннинг қўлланилиш соҳаси, ваколатли органлар ва ноширлик соҳаси субъектлари ҳамда уларнинг ваколатлари каби масалалар алоҳида моддаларда аниқ акс эттирилган. Бундан ташқари, ноширликда контрафакт маҳсулотлар айланишининг олдини олиш, ижтимоий аҳамиятга молик адабиётларга давлат томонидан грантлар ажратиш ва китоб мутолааси маданиятини оммалаштириш механизмлари каби муҳим масалалар қонунда инобатга олинган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates