баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Нотариус доимо ноҳақ бўлаверадими?

    Ижтимоий ҳаёт 18 октябр 2020 71

    Яқинда шундай ҳолат Бухоро вилоятида содир бўлди.

    Бухоро вилояти адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг 2020 йил 10 сентябрдаги 1-сон мажлиси қарори билан “фуқаронинг ўз номига уй-жой сотиб олиш учун берган ишончномани тасдиқлашда нотариус томонидан ишончнома берувчи шахснинг энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш, шунингдек қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун қарздорлиги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали текширилмаган” деган важ асосида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Зулфия Розиеванинг фаолияти вақтинча тўхтатилган.

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги 379-сонли қарорига кўра мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни текшириш жисмоний шахсларга — кўчмас мулк объектлари мулкдорларига ва қарздор - кўчмас мулк мулкдорининг турар жой манзили бўйича доимий прописка қилинган шахсларга нисбатан амалга оширилади.

    Шунга кўра, фуқаро томонидан ўз номига уй-жой сотиб олиш учун ишончнома берилиши – бу ҳали уй-жойсотиб олинди дегани эмас, унга  мулкдорлик ҳуқуқини бермайди ва у мулкдор ҳисобланмайди ва бу ҳолатда қарздорликни текшириш шартлиги ҳақидаги қонунчилик нормаси татбиқ этилмайди.

    Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Нотариал палата аъзоси – нотариус З.Розиева манфаатида унга нисбатан жазо қўллаш юзасидан қабул қилинган Малака комиссиясининг асоссиз қарорини бекор қилиш ҳақидаги шикояти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан қаноатлантирилди ва Бухоро вилояти адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссияси қарорининг нотариус лицензиясини тўхтатиш ҳақидаги қисми бекор қилинди.

    Нотариал палата матбуот хизмати

    No date selected
    October 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates