Нукус шаҳри «Жекетерек» маҳалласидаги сув тозалаш иншооти тўлиқ модернизация қилинди

    Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида ушбу иншоотни бориб кўрди.

    Президент админстрацияси раҳбари иншоот ичимлик сув сифатини сезиларли даражада яхшилаш имконини беришини билдирди.

    "Нукус шаҳридаги «Жекетерек» маҳалласида тўлиқ модернизация қилинган ва кенгайтирилган сув тозалаш иншоотини бориб кўрдик.
    Ушбу иншоот ичимлик сувининг сифатини сезиларли даражада яхшилаш имконини беради. Шунингдек, сув хўжалиги, ичимлик ва оқова сув соҳаларида амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар тақдимоти билан ҳам танишдик.
    Аҳоли саломатлиги муҳофазаси — доим комплекс ёндашувни талаб этади ва бунда сифатли озиқ-овқат, мусаффо ҳаво, тоза сув муҳим омил ҳисобланади. Янги сув тозалаш иншооти 71 та маҳаллага, яъни қарийб 350 минг нафар аҳолига ҳамда мактаб ва шифохона каби ижтимоий соҳа объектларига тоза сув етказиб бериш имконини яратади.
    Лойиҳа Республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиб, ўзбекистонлик муҳандислар томонидан амалга оширилди," — дейди у ўзининг телеграм каналида.
    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates