Нукус ва Панжоб ОТМлари ўртасида академик алоқалар йўлга қўйилади

    Таълим 21 июн 2021 2005

    Нукус Давлат педагогика институти делегацияси Панжоб университети билан музокаралар ўтказиш учун Лаҳор (Покистон) шаҳрига икки кунлик амалий сафар билан келди.

    Ўзбекистон элчихонасидан маълум қилинишича, мамлакатимиз делегацияси аъзолари Панжоб университети вице-канцлери, профессор Нияз Аҳмад Ахтар билан музокаралар ўтказди. Мулоқот чоғида академик соҳадаги турли қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Бунда талаба ва ўқитувчилар алмашинуви дастурларини ҳаётга тадбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Музокараларда Панжоб университети проректори, профессор Муҳаммад Салим Мазҳар, университетнинг Минтақавий интеграция маркази директори Фазия Ходи, университетнинг катта ўқитувчилари, шунингдек, Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази маслаҳат кенгашининг аъзоси Мансур Саид иштирок этди.

    Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Панжоб университетининг турли факультетларида, жумладан, Таълим тадқиқотлари институти, Маъмурий фанлар институти, Бизнес бошқаруви институти, Қишлоқ хўжалиги фанлари кафедраси ва Амалий молекуляр биология маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. Учрашувлар чоғида ўзаро манфаат касб этадиган турли лойиҳалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

    Ўзбекистон делегацияси аъзолари Панжоб университетининг Санъат ва дизайн коллежи фаолияти билан ҳам танишдилар. Ўтказилган музокараларда мазкур коллеж ва Нукус Давлат педагогика институтининг Санъат факультети ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан қизиқиш билдирилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates