Нукуслик ёшларга қарийб 2 миллиард сўмлик ваучер топширилди

    Қорақалпоғистон санъат саройида Қорақалпоғистон Республикасида “Ёшлар дафтари”га киритилганларнинг автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш ҳаражатларини ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини қоплаш бўйича тадбир ташкил этилди. 

    Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Нукус шаҳар ҳокимлиги, Давлат ҳавфсизлик хизмати, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондонлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа ишлари бошқармаси, Нукус шаҳридаги жами 64 маҳалладан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари қатнашди.

    Шу куни “Ёшлар дафтари”га киритилган нукуслик ёшлар учун ажратилган 1 миллиард 739 миллион 626 минг 800 сўмлик ваучер Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма бошлиғи Полат Махсетбаевга тантанали равишда топширилди.

    Санъат саройи саҳнасида ижтимоий ҳимояга муҳтож 243 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини қоплаш учун 1 миллиард 571 миллион 626 минг 800 сўм, 140 нафар ёшларнинг автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш ҳаражатларини қоплаб бериш учун 168 миллион сўм субсидиялар ажратиш бўйича жами 383 нафар ёшга ваучерлар тақдим этилди.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    "Янги Ўзбекистон" мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates