"Нурафшон оқшомлари" шеърият кечаси бўлиб ўтмоқда

    Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ёзувчи ва шоирлар, маънавият тарғиботчилари ҳамда ёшлар иштирок этди.

    Учрашувда сўз олганлар вилоятда ёшларнинг миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилаётган эътибор, ўғил-қизларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш йўлидаги саъй-ҳаракатлар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

    - Қиш фасли бўлишига қарамай, Нурафшонда баҳор ҳавоси , - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими қошида ташкил этилган “Нурли қадамлар” тўгараги аъзоси Садриддин Аслиддинов. Учрашув асносида, тенгдошларим билан фикр алмашдик. Бугунги мушоирани бу даражада қизиқ ўтишини кутмаган эдим. Ростини айтсам, хиёбонда экилган манзарали дарахтлар, гуллар атроф атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, инсонлар саломатлигига хизмат қилиш билан бирга, биз каби ижодкорларга ўзгача илҳом бағишлайди. Мазкур ишларни амалга оширишда кўмаклашган мутасаддиларга вилоятимиз ёшлари номидан миннатдорлик билдирмоқчиман. Ўйлайманки, ушбу хайрли ташаббус ўз атрофига кўплаб иқтидорларни жамлайди.

    Тадбир иштирокчилари Нурафшон шаҳри марказида янгидан фойдаланишга топширилган хиёбон, инфратузилма иншоотлари, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

    Тошкент вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates