Нурафшон шаҳар истеъмолчиларига янги газ тақсимлаш станцияси хизмат кўрсатади

    Энергетика 6 октябр 2020 657

    Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри истеъмолчиларига табиий газ етказиб берувчи «Ўрта Сарой» Газ тақсимлаш станциясини (ГТС) модернизация қилинди.

    «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилган модернизация натижасида шу пайтгача фойдаланиб келинган станциянинг қуввати нисбатан 2 баробарга ортди, шунингдек, шаҳарнинг ҳозирги кундаги соатига 53 минг куб метрлик талабидан ҳам ортиқ ҳажмда хизмат кўрсатишга етарли.

    Станцияга кириш йўли, электр тармоғи учун бетон таянч устунлари ва трансформатор қурилиб тармоқ барпо этилди. Эътиборли жиҳатлардан яна бири, энди станция аҳоли пунктидан анча узоқроқда жойлашди, хавфсизлик даражаси ҳам ортди.

    Станциядаги Операторлар уйи замонавий лойиҳа асосида энергия тежамкор қурилиш материаллардан фойдаланиб бунёд этилди. Ишхона, дам олиш хонаси, ошхона ва санитария бўлимларига эга бўлган Операторлар уйи зарур маиший техника воситалари билан ҳам жиҳозланган бўлиб, яшаб ишлаш учун барча шароитларга эга, деб хабар беради «Ўзтрансгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates