Нурафшонда ихтисослаштирилган мактаб қурилади

    “Нурафшон смарт сити” ҳудудидан 2,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони ихтисослаштирилган мактаб қурилиши учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.

    Ҳужжатга кўра, Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси мазкур қарорга мувофиқ вилоят ер фондига тегишли ўзгартиришлар киритади. Вилоят қурилиш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига қурилиш лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштирилишига амалий ёрдам беради.

    Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Маҳмудов зиммасига юклатилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates